Икки вилоятнинг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиқлари ўрин алмашди
Local
−
16 April 2024 13838 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан подполковник Нурали Қодиров Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади. Бу ҳақда бугун, 16 апрель куни ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Қодиров Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлган.
Шунингдек, тегишли буйруқ билан полковник Илҳом Исмоилов Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланган.
Бунга қадар у Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокимига ҳам янги ўринбосар тайинланганди,
Райҳона Улканбаева
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August