Икки вилоятда электр ва газни ўмарганлар ушланди
3-саҳифа
−
10:32 1006 1 дақиқа
Наманган ва Тошкент вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда якка тартибдаги тадбиркор Д.А. “Уйчи деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 119,5 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Ўртачирчиқ туманида фуқаро А.А. “Бургалик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 107,8 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда ҳам фуқаро И.М. табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 99,8 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида 3,1 миллиард, Бувайдадаги устахонада 137,1 миллион, Норин туманидаги уй-хонадонида эса 120,1 миллион сўмлик электр энергиясини ўмариш ҳолатлари аниқланганди.

Live
Барчаси