Икки вилоят ҳокимига полковник унвони берилди

Жамият

image

Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳокимлари полковник унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Кеча, 14 январь куни Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимовга мудофаа вазирининг буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилди.

Турдимовга ҳарбий унвонни Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов топширди. 

Шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга ҳам мудофаа вазири буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилди.

Бундан ташқари, Хайрулло Бозоров Мудофаа Вазирининг буйруғи билан, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида фаол иштироки учун I даражали “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Унга бу унвон ва нишонни Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Лутфулла Бузруков топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Фарғона ҳокимлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг