Икки тожикистонлик Ўзбекистонда жами 22 йилга қамалди

Жамият

image

Ўзбекистонга гиёҳванд моддаси олиб кириб, уни сотишга уринган икки нафар Тожикистон фуқаросига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Тожикистон фуқаролари – 34 ёшли И.У. ва 36 ёшли К.Д. Ўзбекистонга 6 дона полиетилен пакетларга қадоқланган “ОПИЙ” гиёҳвандлик воситасини олиб кирган. Улар жорий йилнинг 5 июнь куни соат 01:30 да ўз маҳсулотларини Самарқанд вилояти ҳудудида 20 000 АҚШ долларига сотаётганларида тезкор-тадбирда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш) ва 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Тожикистон Республикаси фуқароларига нисбатан юқоридаги моддалар билан айблов эълон қилинган ҳамда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг ҳукмига кўра К.Д. ва И.У. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ва 246-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, К.Д.га нисбатан 10 йил, И.У. га эса 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Урганч гиёҳванд моддаси

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг