Икки мингдан ортиқ ноқонуний мигрант Россиядан чиқариб юбориляпти
Олам
−
17 Октябрь
4340Москвада бир ҳафта давом этган “Нелегал 2024” операциясининг иккинчи босқичи якунлари бўйича 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
Тадбир доирасида Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳридаги Бош бошқармаси полиция ходимлари томонидан миграция қонунчилигининг 13 мингдан ортиқ бузилиши аниқланган.
"Маъмурий материалларни кўриб чиқиш натижаларига кўра адлия органлари томонидан чет эл фуқароларини Россия Федерациясидан маъмурий равишда чиқариб юбориш тўғрисида икки мингдан ортиқ қарорлар, чет эл фуқароларини чиқариб юбориш тўғрисида 20 та қарор, 12 та депортация бўйича қарор қабул қилинди", дейилади полиция матбуот хизмати хабарида.
Россия Федерацияси Жиноят кодексининг ноқонуний миграцияни ташкил этиш моддалари бўйича 420 та жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг Москва шаҳри Домодедово аэропортида мигрантларнинг оммавий депортацияси бўлиб ўтганди. Гувоҳлар юзга яқин чет эл фуқароларининг Домодедово аэропортида депортация қилинаётганини видеога олган. Ниқобли хавфсизлик ходимлари қўлларини юқорига кўтарган ҳолда эркаклар ва аёллардан иборат мигрантларни жўнаб кетиш майдонига олиб кирган. Депортация қилинаётган мигрантлар қайси давлат фуқаролари экани ҳақида маълумотлар очиқланмаган.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь