Икки кун ичида Тошкент ҳавоси ифлослангани аниқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази Тошкент шаҳридаги ифлосланиш даражаси ортгани ҳақида маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 ноябрь  ва 28 ноябрь кунлари  тонгда Тошкент шаҳридаги метеорологик шароитлар шаҳарнинг ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг сақланиб қолинишига  имконият  яратган. Рухсат  этилган меъёр (РЭМ)дан  юқори бир кеча-кундузлик концентрациялар сони умумий кузатишлар сонига нисбатан 18% фоизни ташкил  этган. Бу  эса атмосфера ифлосланишининг паст даражасига мос келади.  

Назоратдаги зарарли моддалар концентрациянинг ўртача миқдори 27 ноябрда қуйидагини ташкил  этди: чанг – 0,0; углерод оксиди – 0,7; олтингугурт диоксиди – 0,0; азот диоксиди – 1,3; фенол – 0,3; водород фторид – 0,6; аммиак – 0,3 РЕМ ўртача қиғмат.  

Стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра, қуйидаги туманларда ҳавонинг ифлосланиши бир марталик РЭМдан ортгани қайд  этилган.  

5 ҳолатда – азот диоксиди: 

Яшнобод тумани         -18 пост, 07:00-1,1 бир марталик РЭМ.

Яққасарой тумани      - 4 пост, 07:00-1,1 бир марталик РЭМ. 

Миробод  тумани       -14 пост,  07:00-1,2 бир марталик РЭМ. 

Сергели  тумани          -23 пост, 07:00-1,1 бир марталик РЭМ.

Қибрай тумани            -28 пост,  07:00-1,2 бир марталик РЭМ.  

Бошқа туманларда олинган маълумотлар бўйича йўл қўйилган чегаравий миқдорнинг бир мартали қиймати бир марталик РЭМдан юқори бўлгани кузатилмади.  

Сергелида формалдегид максимал йиғиндисининг қуйидаги концентрациялари кузатилди: 27 ноябрда соат 07:00 – 0,004 мг/м3; 13:00 – 0,021 мг/м3; 19:00 – 0,000 мг/м3.  

Бир марталик РЭМдан формалдегид – 0,035 мг/м3, РЭМ ўртача қиймат формалдегид – 0, 003 мг/м3 қайсики II гуруҳ захарли (кучли аллергик) модда ҳисобланади.  

30 ноябрь, 1-2 декабрь ва 3 декабрь тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз йиғилишига имконият яратади. Ифлосланиш даражаси паст бўлади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Гидрометеорология хизмати маркази

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг