Икки эркак Усмонхон Алимов билан учрашишни талаб қилди ва Мусулмонлар идораси ходимларини ҳақоратлади
Жамият
−
09 Апрель 2019
23903Тошкент шаҳрида жамоат тартибини бузган ва ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабини бажармаган икки эркак жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 8 апрель куни тахминан соат 11:00 да Тошкент шаҳар ИИББга Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидан икки нафар номаълум шахслар жамоат тартибини бузганликлари тўғрисида маълумот келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари Идора раиси муфтий Усмонхон Алимов билан учрашувни ташкиллаштиришни қўпол тарзда талаб қилаётган икки нафар эркак кишини тўхтатган.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ишчиларининг маълум қилишларича, Усмонхон Алимов хизмат сафарида бўлганлиги сабабли, идорага келган икки нафар эркаклар билан Идора раисининг ўринбосари Абдулазиз Мансур учрашган. Аммо улар раис ўринбосари берган жавоблардан қониқмасдан, идора ходимларига қаратилган турли хил ҳақоратомус ўхшатишлар билан ўз талабларини изҳор этишда давом этган.
Бундан ташқари, ўзларининг ҳар бир ҳаракатларини улар мобиль телефонга ижтимоий тарқмоқларга тўғридан-тўғри узатиб видеога олишган. Ички ишлар ходимларининг жамоат тартибини бузишни тўхтатиш ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ходимлари билан конструктив суҳбатга ўтиш тўғрисидаги қонуний талабларига икки нафар эркаклар қатъий рад жавобини берган. Шу муносабат билан уларга нисбатан маъмурий баённома тузилган.
Олмазор тумани маъмурий ишлар бўйича суди ушбу факт бўйича тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб ва томонлар фикрларини эшитиб, 43 ёшли муқаддам бир неча бор судланган (шулар қаторида фирибгарлик учун ҳам) Р.К. ва 47 ёшли А.Т.ни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (“Майда безорилик”) ва 194-моддаларида (“Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь