Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ўзгартирилди
Жамият
−
16 Декабрь 2020
8339“Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Унга кўра:
• ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларига ўқувчилар 5-синфдан (аввал 2-синфдан), мактаб-интернатларга 7-синфдан (аввал 5-синфдан) қабул қилинади;
• ихтисослаштирилган синфларга ҳужжатлар ҳар йили 1–30 июнь кунлари (аввал 1-30 июль) қабул қилинади;
• ўқувчилардан талаб этиладиган ҳужжатлар сони 5 дан 3 тага қисқартирилди;
• ихтисослашган мактабларга саралаш танловлари эндиликда Давлат тест маркази томонидан (аввал мактаб комиссияси) ўтказиладиган бўлди;
• саралаш натижаларига кўра ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига баллар кетма-кетлиги бўйича (аввал 70 фоиздан юқори бўлса) белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь