Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ўзгартирилди

Local

−

image

“Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди. 

Унга кўра:

•    ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларига ўқувчилар 5-синфдан (аввал 2-синфдан), мактаб-интернатларга 7-синфдан (аввал 5-синфдан) қабул қилинади;

•    ихтисослаштирилган синфларга ҳужжатлар ҳар йили 1–30 июнь кунлари (аввал 1-30 июль) қабул қилинади;

•    ўқувчилардан талаб этиладиган ҳужжатлар сони 5 дан 3 тага қисқартирилди;

•    ихтисослашган мактабларга саралаш танловлари эндиликда Давлат тест маркази томонидан (аввал мактаб комиссияси) ўтказиладиган бўлди;   

•    саралаш натижаларига кўра ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига баллар кетма-кетлиги бўйича (аввал 70 фоиздан юқори бўлса) белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.


Tags

Rate Count

263

Rating

3

Rate this article

Share with your friends