Икарди дунёдаги энг қиммат 3 та машинадан бирини сотиб олди 

Спорт

image

Аргентиналик футболчи Мауро Икарди дунёдаги энг қиммат автомобилни харид қилди. Бу ҳақда “L’Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, Туркиянинг “Галатасарой” клуби ҳужумчиси фақат 3 нусхада ишлаб чиқарилган Rolls-Royce Boat Tail русмли автомашинани сотиб олган. Мазкур моделнинг нархи 26 миллион еврони ташкил этади, аҳамиятлиси Мауро Икардининг “Transfermarkt” порталидаги тахминий нархи 19 миллион евро деб белгиланган.

Rolls-Royce Boat Tail 4 ўриндиқли кабриолет бўлиб, унинг орқа қисмида стол, телескоп ҳамда соябон мавжуд. Шунингдек, машина иккита музлатгич билан жиҳозланган. Мазкур машинанинг биринчиси бири марварид бизнеси билан шуғулланувчи саноатчида, иккинчиси Jay-Z ва Бейонседа ва учинчисига эса эндиликда Икарди эгалик қилади. 

Маълумот учун, Мауро Икарди 2022 йилда ПСЖдан “Галатасарой”га ижарага берилган ва у 2022/2023 йилги мавсумда 24 та ўйинда майдонга тушиб,  22 та гол урган ҳамда 7 та ассистга муаллифлик қилган. Мауро 2020 йил Париж клубига “Интер”дан 50+8 млн евро эвазига ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мауро Икарди Галатасарой Rolls-Royce

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг