Иқтисодиёти энг йирик давлатлар рейтингида Хитой етакчилик қилмоқда
Бу қизиқ
−
20 Декабрь
7558Хитой 2024 йилда дунёнинг иқтисодиёти энг йирик давлати бўлди. Бу ҳақда “Visual capitalist” томонидан тузилган рейтингда келтирилган.
Қайд этилишича, ушбу рейтингда жорий йилда ҳар бир G20 давлатлари ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) харид қобилияти паритетига (PPP) мувофиқ қиймат кўрсатилган. Маълумотлар 2024 йил октябрь ҳолатига кўра Халқаро валюта жамғармасидан олинган. Барча рақамлар яхлитланган ва халқаро долларда кўрсатилган.
2014 йилдан бери Хитой PPP бўйича дунёдаги энг йирик иқтисодиёт ҳисобланади. Бозор айирбошлаш курслари бўйича эса у ҳали ҳам дунёда иккинчи ўринда. PPP бўйича иккинчи ўринда турган АҚШ ушбу кўрсаткичда Хитойдан тахминан 4 триллион доллар орқада.
Қуйида 2024 йилги PPP’га мувофиқ ЯИМ бўйича барча G20 аъзолари рейтинги келтирилган:
- Хитой - 33,1 триллион доллар;
- АҚШ - 29,2 триллион доллар;
- Ҳиндистон - 16,0 триллион доллар;
- Россия - 6,9 триллион доллар;
- Япония - 6,6 триллион доллар;
- Германия – 6,0 триллион доллар;
- Бразилия - 4,7 триллион доллар;
- Индонезия - 4,7 триллион доллар;
- Франция - 4,4 триллион доллар;
- Буюк Британия - 4,3 триллион доллар;
- Италия - 3,6 триллион доллар;
- Туркия - 3,5 триллион доллар;
- Мексика - 3,3 триллион доллар;
- Жанубий Корея - 3,3 триллион доллар;
- Канада - 2,6 триллион доллар;
- Саудия Арабистони - 2,1 триллион доллар;
- Австралия - 1,9 триллион доллар;
- Аргентина - 1,4 триллион доллар;
- Жанубий Африка — 0,9 триллион доллар.