Иқтисодиётда мўъжиза бўлмайди – Абдуқодиров
Жамият
−
10 Август 2023
7011Аввалроқ Ўзбекистонда доллар курси кескин ошиб, инфляцияда “портлаш” содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мамлакат тарихида биринчи марта доллар бирданига 400 сўмга ошиб, 12 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича иқтисодчилардан биринчи бўлиб Абдулла Абдуқодиров фикр билдирди. Унинг айтишича, иқтисодиётда мўжизалар содир бўлмайди.
“Доллар курсига қараб, янги совуқ шамолларни ҳис қилдинглар-ми? Мўжиза иқтисодиётда бўлмайди. Инфляция ва алмашув курсини баробар стабил ушлаб бўлмайди. Айниқса, ўсиб бораётган давлат харажатлари ва катта қарз шароитида. Янги супурги...”, деган у ўзининг Twitter саҳифасида.
Шунингдек у “бу мувозанатми?” деган саволга “қанақа мувозанат ҳақида гапиряпсиз? Бу мувозанатсизлик”, дея жавоб қайтарган.
Маълумот учун, Марказий банк Ўзбекистонда инфляциянинг ошишига асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланишини сабаб сифатида келтирган эди. Гап катта эҳтимол билан Россия рубли ҳақида кетмоқда. Сўнгги марта мазкур вальюта 1,40 сўмга тушиб, 119,99 сўмни ташкил қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Forbes” нашри рейтинггида ўзбек сўми дунёдаги энг заиф валюталар ўнталигининг 7-поғонасидан жой олган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь