“Forbes” ўзбек сўмини энг заиф валюталардан бирига чиқарди

Жамият

image

Ўзбек сўми дунёдаги энг заиф валюталар ўнталигида 7-ўринни қайд этди. Бу ҳақда “Forbes” нашри хабар берди.

Мазкур рейтинг валюталарнинг АҚШ долларига нисбатан нисбий қийматидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, энг қадрсиз пул бирликлари қуйидагилар:

1. Эрон Риали (1 доллар — 42 273 Эрон риали)

2. Вьетнам донги (1 доллар — 23 711 Вьетнам донги)

3. Лаос кипи (1 доллар — 19 072 Лаос кипи)

4. Сьерра-Леоне леонеси (1 доллар — 17 665 леоне)

5. Индонезия рупияси (1 доллар — 14,993 рупия)

6. Ливан фунти (1 доллар — 14,986 фунт)

7. Ўзбек сўми (1 доллар — 11 608,3 сўм)

8. Гвинея франки (1 доллар — 8,583 франк)

9. Парагвай гуарани (1 доллар — 7249 гуаран)

10. Уганда шиллинги (1 доллар — 3669 шиллинг)

“Ўзбек сўми дунёдаги еттинчи энг заиф валюта: 1 сўм 0,000087 долларни ташкил қилади ёки 1 долларни 11 516 ўзбек сўми эвазига сотиб олиш мумкин. Мамлакат аммо паст иқтисодий ўсиш, юқори инфляция, ишсизлик ва коррупция билан курашишда давом этмоқда”, дейилган “Forbes” таҳлилида.

19 июль учун белгиланган расмий курсга кўра, ўзбек сўми долларга нисбатан ҳам, еврога нисбатан ҳам рекорд даражада тушиб кетган.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,87 сўмга ошди ва 11 608,03 сўмни ташкил қилди. Евро курси эса 24,70 сўмга кўтарилиб, 13 056,71 сўм этиб белгиланди.

Маълумот учун, ўзбек сўми 1994 йил 1 июль кунидан муомалага киритилган. Айнан шу йилдан сўм пул бирлиги ишлатила бошланди ва ҳозирги вақтга қадар мамлакат ҳудудида ягона тўлов воситаси сифатида амал қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар сўм энг заиф валюталар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг