Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ходимларидан мадҳияни ёдлаш талаб қилинди
Жамият
−
22 Май 2025 5753 1 дақиқа
Иқтисодиёт ва молия вазирлигида хизмат қилаётган ходимлардан давлат мадҳиясини ёд олиб, уни видеога ёзиб топшириш талаб қилинди. Бу ҳақда вазирликнинг ижро аппарати раҳбари ўринбосари томонидан тегишли топшириқ берилган.
Қайд этилишича, ушбу топшириқни амалга ошириш учун ходимларга бир ой муддат берилган ҳамда топшириқни бажармаганлар учун бу ҳолат уларнинг хизмат фаолияти самарадорлигига баҳо беришда муҳим кўрсаткичлардан бири сифатида ҳисобга олиниши айтилган.

Ҳужжатга кўра, бу ташаббус давлат рамзларига эҳтиром уйғотиш, ватанпарварликни кучайтириш ва ташкилот ичидаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида жорий этилган.
“Бир ой ичида ҳар бир ходим томонидан давлат мадҳияси ижро этилган видео ёзув edo.ijro.uz электрон дастурига юклагандан сўнг, топшириқ бажарилган деб ҳисобланади ва назоратдан олинади”, дейилади топшириқда.
Live
Барчаси