Жамшид Қўчқоровнинг ўринбосарлари ишдан кетди
Жамият
−
07 Август 2023
12037Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 7 августда имзолаган қарори билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигида айрим ходимлар лавозимга тайинланди ва айримлари лавозимидан озод этилди.
Қарорга мувофиқ, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлари Эркин Рустамов ва Дилшод Султонов лавозимидан озод этилди.
Айтилишича, улар бошқа ишга ўтмоқда. Рустамов ва Султонов Тошкент вилоятидаги туманларга ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Эркин Рустамов 2022 йил сентябрида ўша вақтдаги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирига биринчи ўринбосар лавозимига тайинланган. Дилшод Султонов эса 2018 йил сентябридан буён (ўша вақтда молия вазирлиги) вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланганди. Ўша кунгача вазирликни бошқарган Шерзод Қудбиев эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раисига айланди.
LiveБарчаси