Иқтисодий жиноятларга қарши кураш чоралари кучайтирилди

Жамият 4695
image
-

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг “Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ мазкур Қоидаларга “юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар”, “пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш”, "юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси", “учинчи томон" тушунчалари киритилди, шунингдек "юқори мансабдор шахслар” тушунчаси кенгайтирилди.

Шунингдек Қоидалар 41-банд билан тўлдирилди, унга мувофиқ биржалар:

•    биржа аъзоларига пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни мустақил равишда тўхтатиб туриш, юридик ва жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини ҳисобга олиш бўйича операциялар бундан мустасно;
•    ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш;
•    улардан фойдаланишга рухсат бериш ва тўхтатиб турилган операцияларни тиклаш имкониятини яратиб бериши шарт.

Биржалар биржа аъзосининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан биржанинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича зарур ҳужжатлар ва маълумотни талаб қилишга ҳақли.

Қоидалар 71 ва 72-бандлар билан тўлдирилди, уларга мувофиқ биржа аъзоларининг чет элдаги шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро стандартлар ва улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим. Агар бўлиш мамлакатининг қонун ҳужжатларида енгилроқ ички назорат чора-тадбирлари назарда тутилган бўлса, улар мазкур Қоидаларга амал қилишлари керак. Бунда биржа аъзоси ўзининг чет элдаги шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар тегишли чоралар тақиқланганлиги сабабли тегишли чораларга риоя қилиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, биржа аъзосининг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Биржа аъзосининг бош офиси бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.

Киритилган 81-бандда биржанинг ваколатли ходими биржа аъзоларининг раҳбарларини, бенефициар мулкдорларини ва аффилланган шахсларини (агар мавжуд бўлса) идентификациялаши ва уларни рўйхат билан солиштириши кераклиги белгиланган. Биржанинг ваколатли ходими улар рўйхат билан тўлиқ мос келган тақдирда, бу ҳақида дарҳол махсус ваколатли давлат органига, Монополияга қарши курашиш қўмитасига ҳамда биржа раҳбарига хабар бериши шартлиги кўрсатилган.

Жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар рўйхати белгиланди.

Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз ҳақидаги маълумотлар мижоз сўровномасида қайд этилади.

Биржанинг аъзоси, агар мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни қўллаш имкони бўлмаса, мижоз билан иш муносабатларига киришни рад этиши ва (ёки) мавжудларини тўхтатиши, шунингдек махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юбориши шарт.

Биржалар ошкор қилмаслик ва сақлаш муддатлари бўйича талабларга риоя этган ҳолда барча ҳужжатларнинг электрон нусхаларини сақлашлари мумкин. Мижознинг лозим даражада текширилганлиги ҳақида, шу жумладан мижознинг сўровномасидан маълумот учинчи томонларга уларнинг сўровига биноан берилиши мумкин.

Шунингдек бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 2.9
t
×