Иқтисодчи Ўзбекистондаги блэкаут оқибатлари нарх-навода бўй кўрсатишни бошлаганини айтмоқда

Бизнес

image

Блэкаут бартараф этилгани билан унинг ортидан туғилган муаммолар кичик ва ўрта бизнесга, шунингдек оддий одамларнинг кундалик турмуш тарзига, ҳатто, хонадонига кираётган икки дона нонига нисбатан ҳам таъсир ўтказмай қолмайди. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзмоқда. 

“Албатта, ҳали мутахассислар блэкаутнинг қиймати, иқтисодиётимизга бевосита ва билвосита етказган зарарини (улар орасида миллий энергетикамиз инфратузилма ва технологияларига етказилган шикастни бартараф этиш, дебети тушиб кетган газ ва нефть конларини яна қайта тиклаш, магистраллардаги техник босимни жойига қайтариш кабилар ҳам бор) ҳисоблаб чиқишлари учун бироз вақт керак.

Лекин бугуннинг ўзида унинг товар ва хизматлардаги қиймат оқибатларини кўришни бошладик. Пойтахтда ва вилоятларда газга мослашган қатор емакхоналар, айниқса, ош ва умумий овқатланиш марказлари фаолиятини вақтинча тўхтатди. Агар вақтинча чеклов чўзиладиган бўлса, умумий овқатланиш корхоналари янги вазиятга тезроқ кўникишлари ва муқобил ёқилғидан фойдаланишни бошлашлари керак бўлади”, дейди Бакиров.

Унинг қайд этишича, газ шохобчаларидаги вақтинча чеклов шаҳар таксиси, вилоятлараро йўловчи ташиш, етказиб бериш хизматлари нархларини 15-20 фоизга қимматлаштирган. 

Шунингдек, новвойхоналар етказиб бераётган нон ва патирлар нархида ҳам ўзгаришлар бор.

“Миллий саноатда газ ва электрни энг кўп истеъмолчиси бўлган цемент заводлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар, текстиль ишлаб чиқариш циклига жиддий таъсир оқибатларини бошдан кечиради.

Паррандачилик фермалари, иссиқхоналар, лимонарийлар, озиқ-овқат маҳсулотлари цехларининг иситиш, яратиш ва етиштириш билан боғлиқ харажатлари ошади ва бу товуқ гўштидан тортиб помидоргача албатта таннархда ўтиради”, дейди иқтисодчи.

Унинг таъкидлашича, январь ойининг инфляцияси кутилмаган блэкаут воқелиги омилини ҳам ўз ичига олади.

“Конец света”

Кеча, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди.

Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аеропортлар фаолияти чекланди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олма-ота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made