ИИВ Тошкентдаги даҳшатли ЙТҲ видеосини эълон қилди. Унда икки киши қурбон бўлган
Жамият
−
01 Апрель 2021
30305Жорий йилнинг 27 март куни пойтахт Тошкентда рўй берган мудҳиш ЙТҲ бир кишини ҳаётдан олиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур ЙТҲнинг видеосини эълон қилди.
Даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси 27 март куни соат 13:30 ларда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек кўчасида Cobalt ва Lacetti автомобиллари иштирокида содир бўлган.
Ишончнома асосида Cobalt русумли машинани бошқариб кетаётган 43 ёшли Д.К. ёмғир ёғаётгани, йўллар сирпанчиқ бўлишига қарамай, тезликни оширган ва натижада бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиқни ошиб ўтиб, йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланиб келаётган Lacetti автомобилига бориб урилган.
Lacetti автомобилининг 31 яшар ҳайдовчиси Санжарбек Раҳимов олган кучли тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Автомобиль ичидаги икки нафар йўловчи 25 ёшли Ш.Ш., 33 ёшли Н.К. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Орадан кўп ўтмай, 33 яшар Ш.К. ҳам вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши очилган ва тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
LiveБарчаси