Тошкентда Cobalt ва Lacetti тўқнашди. Бир киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
28 Март 2021
11766Кеча, 27 март куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Cobalt ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, кеча тахминан соат 15:30 да тумандаги Мирзо Улуғбек кўчасида ишончнома асосида Cobalt русумли машинани бошқариб кетаётган 43 ёшли Д.К. бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган. Натижада у қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва 30 ёшли С.Р. бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган. Ҳозирда ЙТҲ сабаблари ўрганиляпти.
ЙТҲ оқибатида Lacetti автомобили йўловчиси 24 ёшли Ш.Ш., 32 ёшли Н.К. ҳамда Cobalt автомобили ҳайдовчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳати натижасида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши очилган ва тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
LiveБарчаси