ИИВ расмийси экопартия вакилининг “қовун”ига жавоб берди
Жамият
−
12 Декабрь 2019
14253Партиянинг аъзоси томонидан Тошкентга келишдан олдин ўз ҳудудидаги инспектор рўйхатидан ўтиш фикрига ИИВ вакили ўз муносабатини билдирди. У ҳуқуқий саводхонликка кўпроқ эътибор қаратишга урғу берди.
АОКАда ИИВ ташаббуси билан “Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов Экологик партия вакили Улуғбек Пирмуҳаммедов фикрларига шундай муносабат билдирди.
“Кеча Халқаро пресс-клубда айтдим. Балки бу бизнинг айбимиздир. Биз кам ҳуқуқий тарғибот олиб борамиз. Тўғриси, улар тушунмасдан гапириб юборди. Узр ҳам сўради. Буни шахсий фикрим деб айтди. Умуман трибунага чиқиб гапираётган одам, партия номидан қатнашаётганда сал ўз устида ишлаши керак. Ҳар қандай одам. Трибунага чиқаётганда сал ҳуқуқий саводхонликни ошириш керак, китоблар ўқиш керак. Сўнгра чиқиш керак”, – дея ўз фикрларини берди Шоҳруҳ Ғиёсов.
Тадбир давомида ИИВ вакиллари туристлар хавфсизлиги борасида ўтказган профилактик тадбирлар ҳақида маълумотлар тақдим этишди.
Маълум қилинишича, хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан 7781 маротаба профилактик тадбир ўтказилган. Хусусан, туризм намойиши объектлари ва уларга туташ ҳудудларда яшаб, профилактик ҳисобда турганлар билан 6289 маротаба профилактик тадбирлар ўтказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь