ИИВ ходимини ўлдириб, жасадини дарёга ташлаб кетишди

3-саҳифа 42188
image
-

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни икки киши ўзаро келишмовчилик сабаб Ички ишлар вазирлиги ходимини ўлдириб, жасадни дарёга ташлаб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ИИВда бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик натижасида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдирилган ва жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

Ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

БПга кўра, терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2184
Рейтинг: 3
t
×