ИИВ баъзи масалаларда жамоатчиликни ўзини тийиб олишга чақирди
Жамият
−
15 Октябрь 2019
7613Куни кеча ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходимига нисбатан фуқаролар томонидан тан жароҳати етказилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат 2018 йилнинг август ойларида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги “Шариллоқ” маҳалласи ҳудудида содир этилган. Воқеа тафсилотига кўра, ҳудуднинг профилактика инспектори, жамоат тартибини бузаётган маст ҳолдаги уч нафар фуқарони тинчлантириш жараёнида, шу атрофда бўлган айрим шахслар томонидан фаол қаршиликка учраган ва унга нисбатан бир гуруҳ фуқаролар томонидан тан жароҳати етказилган.
Ҳуқуқбузарлик содир этган барча шахсларга нисбатан, ўрнатилган тартибда қатъий қонуний чоралар кўрилган.
“Ички ишлар вазирлиги жамоатчиликдан, ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантиришга қаратилган видеотасвирларни тарқатишдан ўзларини тийишларини, ушбу ҳаракатлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаришини таъкидлаб ўтади”, дейилади вазирлик баёнотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь