ИИВ Академияси ва Фарғона вилояти ИИБ бошлиқларига янги ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
29 Июнь 2020 20514 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Унга кўра, полковник Алишер Алламбергенович Абдуллаев ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Абдуллаев ИИВ Академияси бошлиғининг молия ва моддий-техника таъминоти бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Файзулла Қосимович Ортиқбоев Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ф.Ортиқбоев ИИВ Кадрлар бош бошқармаси касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ва малака оширишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь