ИИО ходимларига BMW, Mercedes Benz ва Ferrari олиб бериш керак – Шерзодхон Қудратхўжа

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимларига энг сўнгги русумдаги BMW, Mercedes Benz ва Ferrari автомобилларини олиб бериш таклиф қилинди. Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Шерзодхон Қудратхўжа шундай фикр билдирди.

“Мен кўп чет элда юраман, яқинда Туркияда бўлдим, эски биносининг олдида хавфсизлик хизмати ходимлари чиройли отларда юрибди.  Тошкентда ҳам кўриб қоламан — кўчаларимизда, булварларимизда йигитлар, қизлар отда юрса, одамларда юртига, тарихига ҳурмат пайдо бўлади. Биз Амир Темур авлодларимиз, Бобур Мирзо авлодларимиз. Қонимизда қандай саркардалар қони бор”, деган Шерзодхон Қудратхўжа.

Халқаро пресс-клуб раиси сўзида давом этаркан, Дубайни ҳам мисол қилиб келтирди. Унинг таъкидлашича, Дубайда ички ишлар органлари ходимлари энг охирги русумдаги машинада юради. Ўзбекистонда ҳам ИИО ходимларига автомобилларнинг энг зўрлари берилиши керак.

“Мана, Дубайда ички ишлар органлари ходимлари энг охирги русумдаги машинада юради. Чунки жиноятчига етволиши керак. Биз жиноятчига Lacetti’да етиб ололмаймиз. Керак бўлса, биз ҳам ўнта энг кучли BMW, Mercedes Benz ва Ferrari’нинг зўрларини сотиб олишимиз лозим. Чунки билишлари керак – давлат улардан кучли. Керак бўлса етволади, топади, тўртта етти “номер”инг бўлса ҳам, сен билан гаплашади”, деган Халқаро пресс-клуб раиси.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 2022 йилдан бошлаб жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи ходимлар, жумладан профилактика инспекторларининг бир ойлик маошлари қарийб 10 миллион сўмни ташкил қилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

832

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг