ИИБдан чиққан раҳбар Нукус туманига ҳоким бўлди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” Telegram-каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Зияуатдин Имаматдинович Зайтов Нукус тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

Тайинловга қадар З.Зайтов Нукус шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолияти мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Шунингдек, у Чимбой тумани ИИБ бошлиғи, Қўнғирот тумани, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам хизмат қилган. 

Нукус туманига шу вақтга қадар Умирбай Уснатдинов ҳокимлик қилиб келаётган эди. У 2020 йил апрел ойи охирларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг буйруғи билан Нукус тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Ундан аввал эса Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири вазифасини бажарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нукус Қорақалпоғистон Зияуатдин Зайтов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг