ИИББ ЙПХ ходимининг йўлда қуролдан ўқ узганига муносабат билдирди
Жамият
−
08 Август 2019
11430Аввалроқ, Тошкентда ЙПХ ходими йўл ўртасида хизмат қуролидан ерга қарата ўқ узгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, воқеа ҳақиқатда 7 август куни юз берган. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ўтказиляпти.
“Биз қуролдан беихтиёр ўқ узилиши ва қуролнинг носозлиги бўйича ҳам текширув ўтказяпмиз”, дейилади бошқарма хабарида.
ИИББ ички ишлар органлари ходими қонунга мувофиқ қуролдан фойдаланиши мумкинлигига ҳам тушунтириш бериб ўтган.
“Биз ички ишлар органлари ходимининг ўқотар қуролдан фойдаланиши “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тартибга солинишини эслатиб ўтамиз. Шундай қилиб, ушбу қонуннинг 24-моддасида (“Ўқотар қуролдан фойдаланиш”) айтилишича, ички ишлар органи ходими автомашинани тўхтатиш пайтида, агар ҳайдовчи фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғдирса ва қонуний талабларга қарамай тўхташдан бош тортса, ички ишлар органи ходими ўқотар қуролдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь