Видео: ЙПХ ходими йўл ўртасида қуролдан ўқ узди
Жамият
−
08 Август 2019 20143 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими хизмат қуролидан ўқ узгани тасвирланган видео тарқалди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг сўзларига кўра, воқеа кеча, 7 август куни Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланган Lacetti автомобилини таъқиб қилиш вақтида содир бўлган.
Видео Мирзо Улуғбек ҳайкали яқинида тасвирга олинган. ЙПХ ходими нега йўл ўртасида хизмат қуролидан ўқ узгани ҳозирча номаълум. Бу тўғрида расмий маълумот берилганича йўқ.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь