ИИББ скейт-майдондаги жанжал бўйича маълумот берди

Жамият

photo_2019-04-16_135-07-39

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги скейт-майдончада икки нафар ўрта ёшдаги эркак ўзидан кичикроқ йигитлар билан баҳслашиб, уларни ураётгани тасвирланган видео тарқалди.

Видеодаги изоҳда айтилишича, бир аёл ёш боласи билан скейт майдончасига келган, скейт учаётган йигитлар бу ерда улар жароҳат олиши мумкинлигини айтиб, аёлдан кетишини сўраган. Бироқ аёл ўзининг “ишонган”ларини чақириб, скейт-майдончасидаги йигитларнинг тазирини бердирган.

Мазкур видеодаги ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Қайд этилишича, можаро 14 апрель куни соат тахминан 23:00 да “Мовий гумбазлар” скверидаги скейт-майдончада содир бўлган.

Видеотасвирдаги икки нафар ёши каттароқ эркаклар 40 ёшли А.М. ва 28 ёшли Э.Т. Улар 22 ёшли П.К., К.К. ва Р.Х. билан жанжаллашган.

ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, воеқа жойига Патруль-пост хизмати ходимлари етиб борган ва можаронинг янада ривожланишига моъне бўлган. Тан жароҳати олган 22 ёшли П.К., К.К. ва Р.Х.га тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган материаллар маъмурий ишлар бўйича Яккасарой туман судига топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ жанжал

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг