ИИББ 22 нафар ўқувчи қиз иштирокидаги жанжал бўйича маълумот берди

Жамият

image

Кеча, 13 февраль куни Facebook`даги гуруҳлардан бирида мактаб ўқувчи қизлари ўртасидаги жанжал билан якунланган можаро видеоси тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, 22 нафар мактаб ўқувчи қизлари иштирокидаги ушбу воқеа ўтган йилнинг 25 апрелида Яшнобод туманидаги 230-сони ўрта мактабда юз берган ва эътиборсиз қолдирилмаган. Вояага етмаганлар иши бўйича профилактика инспекторлари иштирокчи қизлар оиласи билан алоқа ўрнатган ва ҳолат такрорланмаслиги учун чораларни кўриб боряпти.

2019 йилнинг 14 июль куни Яшнобод тумани ҳокимиятида жанжалдаги иштирокчи қизлар: 14 ёшли М. А., З. С. ва М. И., 15 ёшли Р. Р., М. М., М. Н. ва М. И., 16 ёшли З. С., Н. А., М. А. ва Х. И. билан мажлис ўтказилган.

Қизлар ўртасидаги низо жанжалгача ҳам юз бергани, бироқ мактаб маъмурияти томонидан тегишли чоралар кўрилмагани маълум бўлган. Юз берган жанжал натижасида қизлардан бирига тан жароҳати етказилган.

Жанжалда иштирок этган 11 нафар қизнинг ота-онаси энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида (ўша вақтда 608 197 сўм) жаримага тортилган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб жанжал ўқувчи

Баҳолаганлар

806

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг