Ихтиёр Абдуллаевнинг нима сабаб лавозимидан озод қилингани айтилди

Жамият 17360

Аввалроқ, ДХХ раиси лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев лавозимидан озод этилгани, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Абдусалам Абдумавланович Азизов тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Бахтиёрович Абдуллаев нима учун лавозимидан озод этилгани сабаблари маълум бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг Ҳукуматдаги манбаси хабар бермоқда. 

Ихтиёр Абдуллаев соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди. Охирги бир йилда Абдуллаев бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган.

QALAMPIR.UZ'га оид маълумотларга кўра, Абдуллаевнинг кўз саломатлигида ҳам муаммолар туғилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 510
Рейтинг: 2
t
×