Идлибда Асад армиясининг вертолёти уриб туширилди (видео)

Олам

11 февраль куни қуролли мухолифатчилар гуруҳи Башар Асад режимига қарашли вертолётни Сераклиб шаҳридан ғарбда жойлашган ҳудудда уриб туширди.

Серакибнинг ғарби ва шимолида жойлашган Нейраб ва Афис қишлоқлари ҳудудида бўлган жанглар пайтида Асад кучларининг иккита танки йўқ қилинган, битта танк ва зенит қурилмалар қўлга киритилган.
 
Сурия можароси бошланганидан бери, мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган Идлиб шаҳри мухолифат ва Асадга қарши қуролли гуруҳлар “қалъа”сига айланган. Шаҳардан 4 миллионга яқин маҳаллий аҳоли чиқиб кетган. Идлиб 2015 йилда мухолифат қўлига ўтди ва Асад режимининг кучли қаршилигига дуч келди.

Маълумот ўрнида, Россия, Эрон ва Туркия 2017 йил май ойида Остонада (ҳозирги Нур-Султон) Сурияда тўртта декалация зонасини яратишга келишиб олган эди. Улардан учтаси 2018 йилда расмий Дамашқ назоратига ўтди. Идлиб ва қўшни Латакия, Хама ва Ҳалаб вилоятида жойлашган тўртинчиси ҳали ҳам ҳукумат қўшинлари томонидан ишғол этилмаган. Ҳудуднинг аксарият қисми "Жабаҳат ан-Нусра" террорчилари томонидан назорат қилинмоқда.

2018 йил сентябрь ойида Сочида Россия ва Туркия Идлибда қуролсизлантирилган зонани ташкил этиш тўғрисида битим имзолаган эдилар. Идлибда ўндан ортиқ турли хил гуруҳлар мавжуд. Уларнинг энг йириги, туркпараст "Миллий озодлик фронти" ва "Жабаҳат ан-Нусра" каби жами 30 минг жангариларнинг бирлашмаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Идлиб

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг