Қидирувда бўлган оилавий фирибгарлар Тошкентда қўлга олинди

Жамият

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан пойтахт ҳудудида яширинча яшаб келаётган оилавий фирибгарлар қўлга олинди. 

Мазкур шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик жиноятини содир этгани учун Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувга берилган эди. Жиноий гуруҳни қўлга олишда тезкор ходимларга нисбатан фаол қаршилик кўрсатилган. 

2017 йилнинг 10 март куни соат 12:30 ларда Зулхумор Тожиматова икки дона тилла узук ва икки дона тилла занжирни 700 АҚШ долларига сотиб олган. Аммо харид қилган тақинчоқлари тилла эмас, балки мис-метал қоришмасидан ясалган эди. Фирибгарлар эса ўша заҳотиёқ  пулни олиб кўздан ғойиб бўлган.  

Кейинроқ, Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган “Карвон” бозорида Ҳотам Бобораҳматов фирибгар аёлларнинг тузоғига тушади. 

Аёллар ўз сохта режасини пухталик билан амалга оширган. Сотувчи ва харидор аввал тиллани заргар орқали текширтиришганда, ҳаммаси рисоладагидек ҳақиқий тилла текширтирилади. Харидордан пул олингач, ушбу шаклдаги қалбаки тақинчоқлар берилади. 

Айбланувчи Одина Соҳибова бу ишлар билан 20 йилдан бери шуғулланишини айтади. У муқаддам бир неча маротаба судланган. Юзлаб одамларни чув тушириб, уларнинг мол-мулкини талон-тарож қилган. У охирги бор 2013 йил 6 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Амнистия сабаб унинг ўталмай қолган 4 йили ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилади. 

Уюшган жиноятчилар Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги уйларнинг бирида ижарага яшиб келаётгани аниқланган. Уйда 11 кишидан иборат жиноий гуруҳ истиқомат қилган. 

Тезкор гуруҳ томонидан жиноий гуруҳни ушлаш жараёнида ходимларга ошхона жиҳозлари билан тан жароҳати етказилган. 
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

фирибгарлик жиноят

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг