Ички ишлар вазирига янги “зам” тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновга янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 16 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига асосан Зуфар Комилович Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Зуфар Қурбонов мазкур тайинловга қадар “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 

Маълумот учун, ИИВда вазирнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими ҳозирга қадар вакант эди. Унга қуйидаги хизматлар бевосита бўйсунади:

  • Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармаси; 
  • Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси; 
  • Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов аҳолига мурожаат йўллаб, унда Ички ишлар вазирлиги тизимида кўплаб ислоҳатлар амалга оширилаётгани, хусусан, тизим ўз манфаатларини ўйловчи ходимлардан буткул тозаланишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ тайинлов ўринбосар Ички ишлар Зуфар Қурбонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг