Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди
Жамият
−
12 Февраль 2021
10558Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан Ички ишлар вазирига икки ўринбосар тайинланди.
Қарор билан Яҳёжон Ортиқбоевич Абдулхаков ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Абдулхаков тайинловга қадар 2019 йилнинг ноябридан буён Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Нажмиддин Садирович Тўрахўжаев Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ, ИИВ Академия раҳбари Баҳодир Матлюбов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси