Ички ишлар вазири Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси этиб сайланди

Спорт

image

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов мамлакат волейбол федерацияси раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Азиз Анварович Тошпўлатов мамлакат волейбол федерациясининг раиси этиб сайланди.

Ички ишлар академиясида ташкил қилинган мазкур тадбирда Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти ҳам иштирок этди. Конференция давомида расмийлар рамзий маънода 5 ташаббус Олимпиадаси доирасида “Ички ишлар вазири” кубоги мусобақаларига старт берди.

Генерал-майор Азиз Тошпўлатов 2015-2017 йилларда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг июнигача Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган. 2019-2020 йилларда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, 2020-2025 йилларда эса Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Жорий йилнинг 3 март куни Азиз Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Ички ишлар вазири лавозимига маъқулланди.

Маълумот ўрнида, бунга қадар волейбол федерацияси раҳбари лавозимида олдинги ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов фаолият олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Азиз Тошпўлатов волейбол федерацияси Ўзбекистон ички ишлар вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг