Ички ишлар подполковниги коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
16 Июль 2020
19308Ички ишлар вазирлигининг яна бир ходими коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш гуруҳи катта мутахассис-мухандиси подполковник Абдулазиз Абдуваҳобович Тошев коронавирусдан вафот этган.
Вазирликнинг QALAMPIR.UZ`га маълум қилишича, Тошев бошқа касалликдан даволанаётган бўлган. Аммо аҳволи оғирлашгач, коронавирусга тест топширган ва натижа мусбат чиққан.
Вазирлик ўз ходими вафоти муносабати билан таъзия билдирган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 14 787 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 8 655 нафари соғайган ва 72 нафари вафот этган.
Аввалроқ, икки нафар ички ишлар ходими коронавирусдан вафот этгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси