Ички ишлар ходимларининг маоши ошиши кутиляпти

Жамият 15781
image

Ўзбекистон Ички ишлар органлари ходимларининг маоши оширилиши мумкин. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги йиғилишда маълум қилди.

“Яқинда янги қарор чиқади. Тизимни ўзгартирамиз, янгиликлар киритамиз.

Мен ички ишлар ходимларидан миннатдорман. Пандемия вақтида осойишталигимизни таъминлаш бўйича улар ўзини кўрсата олди. Шунинг учун уларнинг маошини кўтариш, сифатли ўқитиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар кўряпмиз”, деди Президент.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига икки кунлик ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 968
Рейтинг: 3
Теглар
t
×