Ичида йўловчилари бўлган автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 28 июнь куни Сирдарё вилоятида юк автомобили ва ичида йўловчилари бўлган автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 12:30 ларда Сирдарё тумани “Зиёкор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 83-километрида Термиз-Тошкент йўналишида содир бўлган. Isuzu русумли юк автомобили шу йўналишда йўлнинг ўнг томон қисмида йўловчиларни тушириш учун тўхтаб турган 14 нафар йўловчиси бўлган йўловчи ташувчи автобусни орқа қисмидан уриб юбориши оқибатида ЙТҲ содир этилган.

Ҳодиса оқибатида йўловчи ташувчи автобус салонида бўлган 1 нафар йўловчи жароҳат олиб, Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

“Ҳозирда Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Spark русумли автомобиль ва скутер мототранспорт воситаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юзага келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ автобус юк машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг