IBF рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай?
Спорт
−
12 Октябрь 2021 21758 1 дақиқа
Халқаро бокс федерацияси (IBF) сентябрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик тўрт нафар боксчи мазкур рейтингдан ўрин эгаллади.
Ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) IBF жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланган Қудратилло Абдуқаҳҳоров рейтингда 1-поғонада қайд этилган.
Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга кўтарилувчи Шоҳжаҳон Эргашев 4-ўриндан жой олган бўлса, Шахрам Ғиёсов кучли ўнликка якун ясаган.
Ярим енгил вазнда (-55,3 кг) IBF чемпионлик камари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев мазкур йўналишда рейтингнинг энг юқори поғонасидан жой олган. У шунингдек, WBA йўналишида ҳам чемпион ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев жорий йилнинг 19 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларидаги Янги Англия минтақасида WBA камарига мажбурий даъвогар саналган америкалик Ронни Риосга қарши баҳс олиб боради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь