IBF'нинг янгиланган рейтингига 1 нафар ўзбек боксчиси киритилди
Спорт
−
22 Ноябрь
6756Ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов Халқаро бокс федерациясининг (IBF) ноябрь ойи учун янгиланган рейтингида 8-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Эътиборлиси, яримўрта вазнда (66,6 кг) жанг қилувчи Ғиёсовдан ташқари ўзбек боксчилари ташкилот рейтингига киритилмади. Ғиёсов эса ўтган ойдаги ўрнини биттага яхшилаб, 8-поғонадан жой олди.
Собиқ WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев ҳам рейтингга киритилмади. Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг) тоифасида жанглар ўтказувчи Аҳмадалиев ўтган ой рейтингида 4-поғонани банд этган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрам Ғиёсов ва литвалик Эймантас Станиониснинг жамоалари Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун жанг борасида келишиб олгани хабар қилинганди.
Тез орада Ғиёсов-Станионис жангининг манзили ва санаси аниқ бўлади.
LiveБарчаси