Huawei ва “Юксалиш” "Бир миллион дарахт” лойиҳаси доирасида эко-акцияларни давом эттирмоқда

Бизнес

image

Кеча, 15 апрель куни Ўзбекистондаги Huawei компанияси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати экокўнгиллилар иштирокида “Бир миллион дарахт” лойиҳаси доирасида навбатдаги ободонлаштириш ва кўчат экиш акциясини ўтказди. Aкция Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қоранкўл қишлоғида бўлиб ўтди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонаси, Huawei, шунингдек, бир қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари дарахт ва буталар экиш бўйича навбатдаги "яшил" акцияни ўтказиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида йиғилишди. Йўл бўйидаги 2 гектар боғ майдонига жами 300 туп дарахт ва бута экилди.

“2020 йилда Huawei компанияси “Green Uzbekistan” ташаббусини йўлга қўйди. Бу ташаббус атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” технологиялардан фойдаланиш нуқтаи назаридан барқарор дунё яратишга қаратилган. Биз дарҳол Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг “Яшил Орол денгиз” лойиҳаси доирасида Оролбўйида 30 минг туп саксовул кўчатларини экишга кўмаклашдик. Ўтган йили Huawei “Юксалиш” Уммуммиллий ҳаракати томонидан бошланган яна бир “Бир миллион дарахт” эко-лойиҳасининг бир қисмига айландик. Компаниямиз ходимлари лойиҳа доирасида пойтахтда ўтказилган бир қанча акцияларда мамнуният билан иштирок этишди ва бугун биз ҳам Тошкент вилоятидаги яшил ҳудудларни кўпайтиришга ўз ҳиссамизни қўшиш имкониятига эгамиз”, деди Ўзбекистондаги Huawei директори ўринбосари жаноб Го Вейлай.

Huawei 2021 йил ноябрь ойида "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати билан ўзаро англашув меморандумини тузди. Ўшандан бери ходимлар ва томонларнинг оила аъзолари иштирокида бир қатор эко-акциялар амалга оширилди. Шундай қилиб, 2021 йил ноябрь ойида “Эзгу амал” жамоат фонди кўнгиллилари ва ходимлари билан биргаликда Болалар миллий тиббиёт маркази ҳудудини ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ва 2021 йил декабрда "Дўстлик" боғига дарахт кўчатлари ва катта дарахтларни даволаш учун маблағларни ўтказиш ишлари амалга оширилди.

Huawei Ўзбекистонда 20 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб, рақамли технологияларни жорий этиш орқали одамлар учун қиймат яратиш, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида ўзининг корпоратив ижтимоий масъулиятини намоён қилиб келмоқда. 2021 йил сентябрь ойида Huawei ва “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети 5G технологиялари, Буюмлар Интернети, ақлли датчиклар ва бошқаларга асосланган бошқарув, мониторинг ва маълумотларни қайта ишлаш тизимларидан фойдаланган ҳолда, “ақлли” қишлоқ хўжалиги бўйича тажриба лойиҳасини тақдим этишди. Ушбу лойиҳа ҳам "Green Uzbekistan" ташаббусининг бир қисмига айланди.

Реклама ҳуқуқи асосида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Huawei Яшил макон Бир миллион дарахт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг