Huawei инверторларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди
Бизнес
−
08 Июнь 2023
5973Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида мамлакатга қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш учун Huawei компаниясининг инверторларини етказиб бериш бўйича ўзаро шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида “Яшил Энергия” МЧЖ ва Huawei компанияси ўртасида мамлакатимизда қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш ҳамда ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун инверторларни етказиб бериш бўйича шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур маросимда Энергетика вазирининг ўринбосари Акмал Жуманиёзов ва Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти жаноб Ван Шунли иштирок этди ҳамда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш режаларини ўзаро муҳокама қилдилар.
"Huawei жорий йилнинг бошидан экотизим ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлари билан ўзарао алоқаларни мустаҳкамлаб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси энергетика Вазирлиги делегацияси вакилларига компаниянинг Хитойдаги штаб-квартирасида жойлашган кўргазма зали, шунингдек, "қуёш" технологияларини ишлаб чиқарувчи заводнинг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишув экскурсиясини уюштирди. Сиань шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбек-Хитой бизнес-форуми доирасида вазирлик билан мазкур Huawei ечимларини Ўзбекистонда жорий этишни тобора кенгайтириш бўйича кейинги харакатларини белгиловчи меморандум имзоланди. Бугунги келишувнинг имзоланиши мамлакатнинг углерод нейтраллигига ўтиш жараёнини янада жадаллаштириш йўлидаги навбатдаги қадамлардан бири бўлди.", дея таъкидлади Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори жаноб Чен Сзякай.
Хитойнинг Сиан шаҳридаги учрашув ва меморандумнинг имзоланиши 2023 йил 17 май
Huawei Digital Power бўлинмаси ечимлари бир неча йиллардан буён Ўзбекистон Республикасида йирик саноат электр станциялари, тижорат ва саноат сектори, шунингдек, маҳаллий қуш электр станциялари учун фотоэлектрик технологияларни жорий этиш лойиҳаларида қўллаб-қувватланмоқда. Huawei инвенторлари 2023 йил 19 май куни Сиань шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбек-Хитой ютуқлари кўргазмасида Энергетика вазирлиги стендида ҳам томонлар ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик намунаси сифатида намойиш этилган эди.
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги 2023 йил январь ойида Huawei компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюриб, у ерда Huawei Digital Power заводининг ишлаб чиқариш қуввати билан танишди. 2021 йилдан буён Huawei Digital Power ўз эътиборини тоза энергия ишлаб чтқариш, транспортни электрлаштириш ва яшил AKT инфратузилмасини барпо этиш каби соҳаларга қаратиб келмоқда. 2022 йил охирига келиб Huawei ўз мижозларига 695,1 млрд кВт/соатдан зиёд “яшил” энергия ишлаб чиқаришга ва энергия сарфини 19,5 млрд кВт/соатга камайтиришга ёрдам берди, бу деярли 340 млн тонна CO2 сарфланишининг олдини олишга баробардир.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси