Honda ва икки машҳур компания ҳамкорлигида ўз-ўзини бошқарувчи машиналар ишлаб чиқарилади

Технология 3467
image

Япониянинг Honda компанияси АҚШнинг Cruise ва General Motors (GM) компаниялари билан ўз-ўзини бошқарувчи машиналар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Япония компанияси баёнотига асосланиб хабар берилган. 

Келишувга кўра, Cruise ўз автомобилларини синов учун Японияга юборади. 

Шунингдек, юқоридаги учта компания Cruise Origin автомобили устида ишламоқда. 

Honda келажакда ушбу моделдан ҳайдовчисиз такси хизматлари, сайёҳлик автобуслари, юкларни ташиш ва бошқаларда фойдаланмоқчи.

Япония оммавий ахборот воситаларига кўра, Honda дунёда биринчи бўлиб халқаро тасниф бўйича автоматлаштиришнинг учинчи даражасига жавоб берадиган автомобилларни сотишни бошлашни режалаштирмоқда. 

Бу шуни англатадики, машина ҳайдовчининг иштирокисиз маълум шароитларда, масалан, тезюрар йўлдаги оқимда ҳаракатланиши мумкин. Бироқ, Honda'нинг ушбу моделлари учун тезлик чегаралари чекланган бўлиши кутилмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3
Теглар
t
×