Hamster Kombat токенларини Ўзбекистонда қонуний харид қилиш ва сотиш мумкин бўлади
Жамият
−
26 Сентябрь
6843Hamster Kombat токенларини Ўзбекистонда қонуний, фақат крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали, агар улар крипто-биржа котировка рўйхатига ёки крипто-дўконнинг савдо саватига киритилган бўлса, харид қилиш ёки сотиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабар берди.
Маълумки, интернетдаги очиқ манбалардан (расмий веб-сайт, “White Paper” декларацияси, ижтимоий тармоқлардаги лойиҳа профиллари, Теlegram мессенжери ва бошқа ресурслар) олинган маълумотларга асосланиб, “The Hamster Foundation” – лойиҳа ташкилотчилари “ТОN” экотизими (тарқатилган маълумотлар реестри) доирасида Hamster Kombat ўйинининг “web3” ўйинчилари учун “Airdrop” жараёнини амалга ошириш учун HMSTR токенининг чиқарилишини эълон қилди.
Шу билан бирга, “coinmarketcap.com” ахборот ресурси маълумотларига кўра, ушбу токенга “Ягона крипто-актив идентификатори” (UCID) – № 32195 берилган ҳамда мазкур токен листингини амалга оширишни режалаштирган электрон платформалар ҳақида ҳам маълумот тақдим этилган.
Ушбу токеннинг халқаро крипто-платформаларда рўйхатга олинишининг аниқ санаси бўйича саволлар лойиҳа ташкилотчиларига юборилиши керак.
Билдирилишича, қабул қилинган HMSTR токенларини фақат крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали, агар улар крипто-биржа котировка рўйхатига ёки крипто-дўконнинг савдо саватига киритилган бўлса, харид қилиш ёки сотиш мумкин бўлади.
Шу билан бирга, ушбу турдаги токенлар жуда ўзгарувчан бўлиб, аксарият ҳолларда фойдали функционаллиги йўқлиги сабабли рўйхатга киритилгандан сўнг қисқа вақт ичида қадрсизланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активнинг тури ёки номидан қатъи назар, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қонунчилик даражасида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланади.
LiveБарчаси