Москванинг собиқ мэри вафот этди

Олам 4683
image

Таниқли сиёсатчи, Россия пойтахти Москванинг собиқ мэри Юрий Лужков бугун, 10 декабрь куни 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Лужков 1936 йил 21 сентябрда Москвада туғилган. 1958 йилда Москва нефть ва газ саноати институтини тамомлаган. 1974 йилда кимё саноати вазири лавомига тайинланган.

Лужков 1996, 1999, 2003 йилда Москва мэри лавозимига сайланган бўлиб, бу лавозимда 18 йил давомида ишлаган.

2010 йилда Лужков Президент Дмитрий Медведев томонидан “ишончни оқламагани учун” лавозимидан озод этилган. Бундан кейин Лужков қишлоқ хўжалиги, хусусан асаларичилик билан шуғулланишни бошлаган.         

2016 йил сентябрда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин собиқ мэрни  IV даражадаги “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан мукофотлаган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 2.9
t
×