Гвардиола Холандга “Барселона”га ўтишни маслаҳат берган
Спорт
−
03 Май
3769“Барселона” “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “El Nacional” хабар берди.
Каталония клуби Nike спорт бренди билан шартнома имзолади ва бу шартнома футбол тарихидаги энг фойдали шартномага айланди. Бундан ташқари, “Барселона” “Ницца”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтган Жан-Клер Тодибонинг фоизини олади. Маблағ 8,5 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Энди “кўк-анорранглилар” молиявий барқарорликка қайтишлари мумкинлигига ишонмоқда ва Эрлинг Холанд билан шартнома имзолаш имкониятларини муҳокама қилмоқда. 24 ёшли норвегиялик футболчининг трансфери клуб президенти Жоан Лапортанинг азалий орзуси ҳисобланади.
Маълум бўлишича, Хосеп Гвардиола ва норвегиялик футболчининг ўзи ўртасидаги суҳбат муҳим омил бўлиб, унда испаниялик футболчига “Манчестер Сити”ни тарк этмоқчи бўлса, “Барселона”ни танлашни тавсия қилган. Пепнинг сўзларига кўра, Эрлинг Каталонияда узоқ муддатли лойиҳанинг асоси бўлади.
Жорий мавсумда Холанд клуб миқёсида 40 та учрашувда 30 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2034 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси