Гвардиола Италия бош мураббийлиги учун қанча маош сўраётгани маълум бўлди
Спорт
−
23 июл 7951 1 дақиқа
Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола Италия футбол федерацияси (FIGC) билан олиб борилган музокаралар давомида йилига 20 миллион евро маош талаб қилди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Италия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири саналган Гвардиолага йилига 10 миллион евро маош таклиф қилинган.
Аввалроқ, Италия футбол федерациясининг янги президенти Жованни Малаго Гвардиола билан музокаралар ҳақиқатдан ҳам бўлиб ўтганини тасдиқлаган эди. Унинг таъкидлашича, федерация бундай мутахассисни жалб қилиш учун бюджетдан ташқари маблағ ажратиш имкониятини ҳам кўриб чиққан.
Шу билан бирга, бош мураббийлик лавозимига яна икки номзод – Андреа Пирло ва Роберто Манчини ҳам кўриб чиқилмоқда.
Гвардиоланинг ўзи эса 2025-2026 йилги мавсум якунида “Манчестер Сити”ни тарк этганидан кейин ҳозирча мураббийлик фаолиятига қайтиш нияти йўқлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма ола олмаган эди. Шундан сўнг, бош мураббий Женнаро Гаттузо ўз лавозимини тарк этди. Кейинроқ FIGC президенти Габриэле Гравина ҳам истеъфога чиқди ва унинг ўрнига Жованни Малаго сайланди.
Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август