Гвардиола Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини ҳақида нималар деди?
Спорт
−
24 Февраль 2025 38782 1 дақиқа
Абдуқодир Ҳусанов “Ливерпуль”га қарши тез ва тартибли ўйин кўрсатди. Бу ҳақда “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтди.
“У Мадридда ҳам яхши ҳаракат қилганди. “Сантьяго Бернабеу”даги ўйинда ўнг қанотда ҳаракат қилди ва Винисиусга қарши яхши ўйин кўрсатди. Бугун ҳам у худди шундай тез ва интизомли ҳаракат қилди. Ривожлантириши керак бўлган хислатлар ҳам бор, бироқ у жуда қобилиятли футболчи”, дейди Гвардиола.
Маълумот ўрнида, кеча, 23 февраль куни АПЛ 26-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз уйида “Ливерпуль”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу ўйинда Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи “Ливерпуль”га қарши ўйинда “Sofascore” томонидан 7.2 баллга лойиқ кўрилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025