Ғузорда 42 ёшли эркак кўчадан ўлик ҳолда топилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 42 ёшли эркак кўчадан ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар тарқалганди. Марҳумнинг яқинлари бу қотиллик эканини айтаётгани маълум қилинганди.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.

Унга кўра, 42 ёшли эркакнинг ўлимига аниқлик киритиш мақсадида Ғузор тумани прокуратураси томонидан қўшимча равишда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш устидан назорат ўрнатилган.

БП вакили ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғузор

Баҳолаганлар

521

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made