Гўзаллик стандартлари қандай ўзгарди? Сўнгги 75 йилдаги барча “коинот гўзаллари” (фото)
Маданият-санъат
−
4204 16 дақиқа
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Пуэрто-Рикода юбилей – 75-халқаро “Коинот гўзали — 2026” (“Miss Universe – 2026”) гўзаллик танловининг финали бўлиб ўтди. Танловда мезбон мамлакат вакиласи Женнифер Баррето ғолиб бўлган.
Финал Сан-Хуан шаҳридаги “Coliseo de Puerto Rico José Miguel Agrelot” аренасида ўтказилган. Унвон учун дунёнинг турли мамлакатлари ва ҳудудларидан 116 нафар иштирокчи кураш олиб борган.

“Коинот гўзали” – 1952 йилда АҚШда асос солинган энг қадимий йилдик халқаро гўзаллик танловларидан бири. “CentralAsia” танлов тарихидаги барча “Коинот гўзали” унвони соҳибаларининг фотосуратларини тўплади.
2025 йил: Фотима Бош, Мексика

Фотима Бош 2000 йил 19 майда Табаско штатининг Вильяэрмоса шаҳрида туғилган. Либослар ва мода дизайни соҳасида таълим олган. Мексикада ва хорижда дизайнни ўрганган. Халқаро танловдаги ғалабасига қадар миллий гўзаллик танловларида иштирок этган. “Коинот гўзали” тожини қўлга киритган тўртинчи мексикаликка айланди.
2024: Виктория Кьер Тейлвиг, Дания

Виктория Кьер Тейлвиг 2003 йил 13 ноябрда Херлев шаҳрида туғилган. Танловгача рақс, моделлик бизнеси ва тадбиркорлик билан шуғулланган. “Коинот гўзали” танловида ғолиб чиққан биринчи даниялик бўлган.
2023: Шейнис Паласиос, Никарагуа

Шейнис Паласиос 2000 йил 30 майда Манагуада туғилган. Марказий Америка университетида коммуникация соҳасини ўрганган, модель ва телебошловчи бўлиб ишлаган. Унвонни қўлга киритган биринчи никарагуалик вакилага айланди.
2022: Ар'Бонни Габриэль, АҚШ

Ар'Бонни Габриэль 1994 йил 20 мартда Техас штатининг Хьюстон шаҳрида туғилган. Шимолий Техас университетини тамомлаб, у ерда либослар ва мода дизайнини ўрганган. Модель ва дизайнер бўлиб ишлаган, қайта ишланган материаллардан кийимлар яратган. Тожни қўлга киритган асли филиппинлик биринчи америкалик аёлга айланди.
2021: Харнааз Сандху, Ҳиндистон

Харнааз Сандху 2000 йил 3 мартда Панжоб штатининг Гурдаспур шаҳрида туғилган. Давлат бошқаруви соҳасида таълим олган. Танловгача модель бўлиб ишлаган ва ҳинд гўзаллик танловларида қатнашган. Ғалабадан сўнг кино ва жамоатчилик фаолиятидаги карьерасини давом эттирган. Танловда ғолиб чиққан учинчи ҳиндистонлик вакила бўлган.
2020: Андреа Меса, Мексика

Андреа Меса 1994 йил 13 августда Чиуауа шаҳрида туғилган. Чиуауа автоном университетида дастурий инженерия соҳасида таълим олган. Модель бўлиб ишлаган, туризмни ривожлантириш ва жамоатчилик ташаббусларида қатнашган. 2020 йилги танлов COVID-19 пандемияси сабабли 2021 йил май ойида ўтказилган. Меса унвонни қўлга киритган учинчи мексикалик бўлган.
2019: Зозибини Тунци, ЖАР

Зозибини Тунци 1993 йил 18 сентябрда Шарқий Кейп провинциясининг Цоло шаҳрида туғилган. Жамоатчилик билан алоқалар соҳасида таълим олган. Ғалабага қадар ушбу соҳада ишлаган ва моделлик бизнеси билан шуғулланган. Унинг ғалабаси ЖАР учун учинчиси бўлган.
2018: Катриона Грей, Филиппин

Катриона Грей 1994 йил 6 январда Австралиянинг Кэрнс шаҳрида туғилган. Асли келиб чиқиши – Австралия-филиппин. Мусиқа назариясини ўрганган, моделлик бизнеси, қўшиқчилик ва телевидение соҳасида фаолият юритган.
2017: Деми-Ли Нел-Петерс, ЖАР

Деми-Ли Нел-Петерс 1995 йил 28 июнда Сежфилд шаҳрида туғилган. Шимоли-Ғарбий университетни “бизнесни бошқариш” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Модель бўлиб ишлаган ва жамоатчилик лойиҳалари билан шуғулланган. Ғалабадан сўнг аёлларни ўзини ҳимоя қилиш кўникмаларига ўргатиш ва хавфсизлигини оширишга қаратилган ташаббусларни йўлга қўйган.
2016: Ирис Миттенар, Франция

Ирис Миттенар 1993 йил 25 январда Лилль шаҳрида туғилган. Лилль университетида стоматологияни ўрганган. Танловгача моделлик фаолияти билан шуғулланган. Ғалабадан сўнг телебошловчи бўлган, телелойиҳаларда иштирок этган ва мода ҳамда кўнгилочар соҳадаги карьерасини давом эттирган. Унвонни қўлга киритган иккинчи франциялик аёл бўлган.
2015: Пиа Вюрцбах, Филиппин

Пиа Вюрцбах 1989 йил 24 сентябрда Германиянинг Штутгарт шаҳрида туғилган. Филиппинда улғайган. Модель, актриса ва телебошловчи бўлиб ишлаган, шунингдек, визаж билан шуғулланган. Тожни қўлга киритганидан сўнг телевидение ва хайрия лойиҳаларидаги ишини давом эттирган.
2014: Паулина Вега, Колумбия

Паулина Вега 1993 йил 15 январда Барранкильяда туғилган. Бизнесни бошқаришни ўрганган. Танловгача модель бўлиб ишлаган ва миллий тадбирларда қатнашган. Ғалабадан сўнг телебошловчи бўлиб ишлаган ва жамоатчилик кампанияларида қатнашган.
2013: Габриэла Ислер, Венесуэла

Габриэла Ислер 1988 йил 21 мартда Венесуэланинг Валенсия шаҳрида туғилган. Немис илдизларига эга. Модель ва телебошловчи бўлиб ишлаган, халқаро танловгача миллий гўзаллик беллашувларида иштирок этган. Ғалабадан сўнг жамоатчилик фаолияти ва аёлларни қўллаб-қувватлаш лойиҳалари билан шуғулланган.
2012: Оливия Калпо, АҚШ

Оливия Калпо 1992 йил 8 майда Род-Айленд штатининг Крэнстон шаҳрида туғилган. Виолончель чалишни ўрганган ва мусиқий жамоаларда чиқиш қилган. “Коинот гўзали”даги ғалабага қадар “Мисс АҚШ” унвонини олган. Танловдан сўнг модель, актриса, телебошловчи ва тадбиркор бўлган.
2011: Лейла Лопес, Ангола

Лейла Лопес 1986 йил 26 февралда Бенгела шаҳрида туғилган. Буюк Британияда таълим олиб, у ерда бизнес бошқарувини ўрганган. Ғалабага қадар моделлик бизнеси билан шуғулланган ва миллий танловларда қатнашган. “Коинот гўзали” унвонини қўлга киритган биринчи анголалик вакила бўлган.
2010: Химена Наваррете, Мексика

Химена Наваррете 1988 йил 22 февралда Гвадалахарада туғилган. Танловгача модель бўлиб ишлаган ва миллий гўзаллик беллашувларида қатнашган. Ғалабадан сўнг моделлик бизнеси, телевидение ва кинодаги карьерасини давом эттирган.
2009: Стефания Фернандес, Венесуэла

Стефания Фернандес 1990 йил 4 сентябрда Меридада туғилган. Ғалабага қадар моделлик бизнеси билан шуғулланган ва миллий гўзаллик танловларида қатнашган. “Коинот гўзали” тожини қўлга киритган кетма-кет иккинчи венесуэлалик бўлган.
2008: Даяна Мендоса, Венесуэла

Даяна Мендоса 1986 йил 1 июнда Каракасда туғилган. Модель бўлиб ишлаган. Тожни қўлга киритганидан сўнг моделлик карьерасини давом эттирган ва телевизион лойиҳалар иштирокчиси бўлган.
2007: Риё Мори, Япония

Риё Мори 1986 йил 24 декабрда Сидзуока шаҳрида туғилган. Болалигидан рақс билан шуғулланган, хореографияни ўрганган ва саҳнада чиқиш қилган. Танловдаги ғалабага қадар раққоса ва модель бўлиб ишлаган. Унвонни олганидан сўнг рақс санъати ва ўқитувчилик билан шуғулланишда давом этган.
2006: Сулейка Ривера, Пуэрто-Рико

Сулейка Ривера 1987 йил 3 октябрда Кагуас шаҳрида туғилган. Ёшлигидан гўзаллик танловларида қатнашган. Ғалабадан сўнг актриса, телебошловчи ва модель бўлган.
2005: Наталья Глебова, Канада

Наталья Глебова 1981 йил 11 ноябрда Россиянинг Туапсе шаҳрида туғилган. Болалигида оиласи билан Канадага кўчиб ўтган. Ахборот технологиялари ва менежментни ўрганган. Танловгача модель бўлиб ишлаган ва реклама лойиҳаларида қатнашган. Ғалабадан сўнг хайрия, бизнес ва жамоатчилик фаолияти билан шуғулланган.
2004: Женнифер Хокинс, Австралия

Женнифер Хокинс 1983 йил 22 декабрда Холмсвилл шаҳрида туғилган. Ғалабага қадар модель бўлиб ишлаган ва рақс билан шуғулланган. Унвонни олганидан сўнг телебошловчи ва тадбиркор бўлган.
2003: Амелия Вега, Доминикан Республикаси

Амелия Вега 1984 йил 7 ноябрда Санто-Домингода туғилган. Моделлик карьерасидан ташқари, мусиқа ва актёрлик маҳорати билан шуғулланган. Ғалабадан сўнг актриса, қўшиқчи ва телебошловчи бўлган.
2002: Жастин Пасек, Панама

Жастин Пасек 1979 йил 29 августда Украинанинг Харьков шаҳрида туғилган. Болалигида оиласи билан Панамага кўчиб ўтган. Модель бўлиб ишлаган ва миллий гўзаллик танловларида қатнашган. Дастлаб 2002 йилги танлов ғолибаси россиялик Оксана Фёдорова бўлган, бироқ у унвондан маҳрум этилганидан сўнг тож Пасекка ўтган. Шундан сўнг, у моделлик бизнеси билан шуғулланган.
2001: Дениз Киньонес, Пуэрто-Рико

Дениз Киньонес 1980 йил 9 сентябрда Понсе шаҳрида туғилган. Танловгача коммуникация соҳасини ўрганган ва моделлик бизнеси билан шуғулланган. Ғалабадан сўнг кино, театр ва телевидениедаги карьерасини давом эттирган.
2000: Лара Датта, Ҳиндистон

Лара Датта 1978 йил 16 апрелда Уттар-Прадеш штатининг Газиабад шаҳрида туғилган. Иқтисодиёт ва коммуникация соҳасини ўрганган. Халқаро ғалабага қадар “Мисс Ҳиндистон” унвонини олган. Танловдан сўнг Болливуднинг таниқли актрисасига айланган, кинода суратга тушган ва телевизион лойиҳаларда қатнашган.
1999: Мпуле Квелагобе, Ботсвана

Мпуле Квелагобе 1979 йил 14 ноябрда Габороне шаҳрида туғилган. “Коинот гўзали” танловида ғолиб чиққан биринчи ботсваналик вакила бўлган. Танловдан сўнг жамоатчилик ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган. Асосий эътиборни соғлиқни сақлаш, ОИВ/ОИТС профилактикаси ва аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш масалаларига қаратган. Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватловчи жамғарма ташкил этган.
1998: Венди Фицвильям, Тринидад ва Тобаго

Венди Фицвильям 1972 йил 10 октябрда Диего-Мартин шаҳрида туғилган. Юридик маълумот олган, модель бўлиб ишлаган. Ғалабадан сўнг хайрия билан шуғулланган, болалар ва аёлларга ёрдам дастурларини қўллаб-қувватлаган.
1997: Брук Ли, АҚШ

Брук Ли 1971 йил 8 январда Гавайи штатининг Пёрл-Сити шаҳрида туғилган. Корейс, хитой, португал ва америка илдизларига эга. Коммуникация соҳасини ўрганган ва модель бўлиб ишлаган. Ғалабадан сўнг телебошловчи, актриса ва турли телевизион лойиҳалар иштирокчиси бўлган.
1996: Алисия Мачадо, Венесуэла

Алисия Мачадо 1976 йил 6 декабрда Маракай шаҳрида туғилган. Танловгача моделлик бизнеси ва актёрлик маҳорати билан шуғулланган. Ғалабадан сўнг кино, телевидение ва мусиқа индустриясида карьера қурган.
1995: Челси Смит, АҚШ

Челси Смит 1973 йил 23 августда Калифорния штатининг Редвуд-Сити шаҳрида туғилган. Техасда улғайган. Танловгача моделлик бизнеси билан шуғулланган ва иштирок этган. Ғалабадан сўнг актриса, қўшиқчи ва телебошловчи бўлиб ишлаган. 2018 йилда онкологик касалликка қарши узоқ давом этган курашдан сўнг вафот этган.
1994: Сушмита Сен, Ҳиндистон

Сушмита Сен 1975 йил 19 ноябрда Ҳайдарободда туғилган. Ғалабага қадар модель бўлиб ишлаган. “Коинот гўзали” унвонини қўлга киритган биринчи ҳиндистонлик вакила бўлган. Танловдан сўнг Болливудда карьера қурган, фильмлар ва сериалларда суратга тушган.
1993: Даянара Торрес, Пуэрто-Рико

Даянара Торрес 1974 йил 28 октябрда Сан-Хуан шаҳрида туғилган. Моделлик карьерасини ўсмирлик чоғида бошлаган. Ғалабадан сўнг актриса, қўшиқчи ва телебошловчи бўлган.
1992: Мишель Маклин, Намибия

Мишель Маклин 1972 йил 30 июлда Уолфиш-Бей шаҳрида туғилган. Унвонни қўлга киритган биринчи намибиялик вакила бўлган. Танловдан сўнг моделлик бизнеси, телевидение ва жамоатчилик лойиҳалари билан шуғулланган.
1991: Лупита Жонс, Мексика

Лупита Жонс 1967 йил 6 сентябрда Мехикали шаҳрида туғилган. Бизнесни бошқаришни ўрганган. Ғалабадан сўнг Мексикада гўзаллик танловлари индустриясини ривожлантириш билан шуғулланган, продюсер ва миллий беллашувлар ташкилотчиси бўлган. Узоқ йиллар давомида Мексиканинг “Коинот гўзали” ташкилотини бошқарган.
1990: Мона Грудт, Норвегия

Мона Грудт 1971 йил 6 апрелда Хелль шаҳрида туғилган. Ғалабага қадар моделлик бизнеси билан шуғулланган. Тожни қўлга киритган биринчи ва ҳозирча ягона норвегиялик вакила бўлган. Танловдан сўнг модель, телебошловчи ва журналист бўлиб ишлаган.
1989: Анжела Виссер, Нидерландия

Анжела Виссер 1966 йил 18 октябрда Нордвейкерхут шаҳрида туғилган. Танловгача модель бўлиб ишлаган ва халқаро танловларда қатнашган. Унвонни олганидан сўнг АҚШга кўчиб ўтган ва у ерда актриса ҳамда телебошловчи сифатида карьера қурган.
1988: Порнтип Накхирунакнок, Таиланд

Порнтип Накхирунакнок 1968 йил 5 февралда Бангкокда туғилган. Болалигида оиласи билан АҚШга кўчиб ўтган. Ғалабадан сўнг хайрия фаолияти, хусусан, табиий офатлардан жабр кўрган болалар ва оилаларга ёрдам бериш орқали танилган.
1987: Сесилия Болокко, Чили

Сесилия Болокко 1965 йил 19 майда Сантьягода туғилган. Дизайн ва коммуникация соҳасида таълим олган. Ғалабадан сўнг Чилининг энг машҳур телебошловчиларидан бирига айланган, журналист ва актриса бўлиб ишлаган.
1986: Барбара Паласиос, Венесуэла

Барбара Паласиос 1963 йил 9 декабрда Испаниянинг Мадрид шаҳрида, венесуэлаликлар оиласида туғилган. Венесуэлада улғайган. Ғалабадан сўнг моделлик бизнеси, телевидение ва тадбиркорлик билан шуғулланган.
1985: Дебора Карти-Дью, Пуэрто-Рико

Дебора Карти-Дью 1966 йил 5 декабрда Кайей шаҳрида туғилган. Танловгача моделлик бизнеси билан шуғулланган ва миллий беллашувларда қатнашган. Ғалабадан сўнг телебошловчи ва актриса бўлиб ишлаган.
1984: Ивонн Рюдинг, Швеция

Ивонн Рюдинг 1962 йил 14 декабрда Эскильстуна шаҳрида туғилган. Танловгача ҳамширалик ишини ўрганган ва футбол билан шуғулланган. Ғалабадан сўнг модель, телебошловчи ва тадбиркор бўлган. Шахсий косметика ва тери парвариши воситалари линиясини йўлга қўйган.
1983: Лоррейн Даунс, Янги Зеландия

Лоррейн Даунс 1964 йил 12 июнда Оклендда туғилган. Танловгача моделлик бизнеси ва рақс билан шуғулланган. Ғалабадан сўнг мода индустриясидаги карьерасини давом эттирган, тадбиркор ва телебошловчи бўлган.
1982: Карен Болдуин, Канада

Карен Болдуин 1963 йил 6 сентябрда Онтарио провинциясининг Лондон шаҳрида туғилган. Ғалабага қадар модель бўлиб ишлаган. Танловдан сўнг телевидение, жамоат тадбирлари ва хайрия лойиҳалари билан шуғулланган.
1981: Ирен Саэс, Венесуэла

Ирен Саэс 1961 йил 13 декабрда Каракасда туғилган. Сиёсатшунослик соҳасида таълим олган. Ғалабадан сўнг сиёсатда карьера қурган. Чакао муниципалитети мэри бўлган, кейинчалик эса 1998 йилда Венесуэладаги президент сайловларида иштирок этган.
1980: Шон Уэзерли, АҚШ

Шон Уэзерли 1959 йил 24 июлда Кентукки штатининг Саммерфилд шаҳрида туғилган. Танловгача актёрлик маҳоратини ўрганган ва модель бўлиб ишлаган. Ғалабадан сўнг кино ва телевизион лойиҳаларда суратга тушган.
1979: Маритца Саялеро, Венесуэла

Маритца Саялеро 1961 йил 16 февралда Каракасда туғилган. Танловгача моделлик бизнеси билан шуғулланган. Ғалабадан сўнг дизайнер ва тадбиркор бўлиб ишлаган ҳамда телевизион лойиҳаларда қатнашган.
1978: Маргарет Гардинер, ЖАР

Маргарет Гардинер 1959 йил 21 августда Кейптаунда туғилган. Журналистика соҳасида таълим олган ва оммавий ахборот воситаларида ишлаган. Ғалабадан сўнг журналист, ёзувчи ва телебошловчи бўлган. Кейинчалик таниқли шахслардан интервью олиш билан шуғулланган ва Америка ОАВда ишлаган.
1977: Жанель Комиссионг, Тринидад ва Тобаго

Жанель Комиссионг 1953 йил 15 июнда Порт-оф-Спейнда туғилган. “Коинот гўзали” танловида ғолиб чиққан биринчи қора танли аёл бўлган. Ғалабадан сўнг жамоатчилик фаолияти билан шуғулланган, тенг ҳуқуқлилик ва аёллар имкониятларини кенгайтириш тарафдори бўлган.
1976: Рина Мессингер, Исроил

Рина Мессингер 1956 йил 16 февралда Кирьят-Тивонда туғилган. “Коинот гўзали” унвонини қўлга киритган биринчи исроиллик бўлган. Танловдан сўнг жамоатчилик билан алоқалар соҳасида ишлаган, кейинчалик Тель-Авив университетида юридик маълумот олган. Шунингдек, Нидерландияда оила ҳуқуқи соҳасида магистр даражасини олган ва юрист бўлган.
1975: Анне-Мари Похтамо, Финляндия

Анне-Мари Похтамо 1955 йил 15 августда Хельсинкида туғилган. Танловгача моделлик бизнеси билан шуғулланган. Ғалабадан сўнг Нью-Йоркда модель бўлиб ишлаган, кинода суратга тушган ва актёрлик фаолияти билан шуғулланган. Кейинчалик диний воиз ва лектор бўлган.
1974: Ампаро Муньос, Испания

Ампаро Муньос 1954 йил 21 июнда Велес-Малага шаҳрида туғилган. “Коинот гўзали” унвонини олган биринчи испаниялик аёл бўлган. Ғалабадан сўнг актрисалик карьерасини қурган, фильмларда суратга тушган. Кейинчалик тождан воз кечган, бироқ расман унвон унинг номида сақланиб қолган. 2011 йилда вафот этган.
1973: Марги Моран, Филиппин

Марги Моран 1953 йил 15 сентябрда Манилада туғилган. Коммуникация соҳасида таълим олган ва моделлик бизнеси билан шуғулланган. Ғалабадан сўнг продюсер, жамоат арбоби ва меценат бўлган.
1972: Керри Энн Уэллс, Австралия

Керри Энн Уэллс 1951 йил 25 сентябрда Пертда туғилган. “Коинот гўзали” унвонини қўлга киритган биринчи австралиялик бўлган. Ғалабадан сўнг модель, кийим дизайнери, журналист ва телебошловчи бўлиб ишлаган.
1971: Жоржина Ризк, Ливан

Жоржина Ризк 1953 йил 3 январда Байрутда туғилган. Моделлик карьерасини ёшлигида бошлаган. “Коинот гўзали” танловида ғолиб чиққан Ливан ва араб дунёсининг биринчи ва ягона вакиласи бўлган. Ғалабадан сўнг мода оламида таниқли шахс бўлиб қолган.
1970: Марисоль Малярет, Пуэрто-Рико

Марисоль Малярет 1949 йил 13 октябрда Утуадо шаҳрида туғилган. Тожни қўлга киритган биринчи пуэрто-риколик вакила бўлган. Танловдан сўнг телебошловчи, журналист ва жамоат арбоби бўлиб ишлаган.
1969: Глория Диас, Филиппин

Глория Диас 1951 йил 10 мартда Кесон-Сити шаҳрида туғилган. “Коинот гўзали” танловида ғолиб чиққан биринчи филиппинлик аёл бўлган. Ғалабадан сўнг кино ва телевидениеда карьера бошлаган, Филиппин фильмлари ва сериалларида суратга тушган.
1968: Марта Васконселлос, Бразилия

Марта Васконселлос 1948 йил 18 июнда Салвадор шаҳрида туғилган. Унвонни қўлга киритган иккинчи бразилиялик вакила бўлган. Ғалабадан сўнг модель бўлиб ишлаган ва жамоат тадбирларида қатнашган.
1967: Сильвия Хичкок, АҚШ

Сильвия Хичкок 1946 йил 31 январда Массачусетс штатининг Хаверилл шаҳрида туғилган. Алабама университетида ўқиб, у ерда санъатни ўрганган. Танловгача моделлик бизнеси билан шуғулланган. Ғалабадан сўнг мода индустриясидаги ишини давом эттирган ва жамоат тадбирларида қатнашган. 2015 йилда вафот этган.
1966: Маргарета Арвидссон, Швеция

Маргарета Арвидссон 1947 йил 12 октябрда Гётеборгда туғилган. “Коинот гўзали” унвонини олган иккинчи швециялик аёл бўлган. Ғалабадан сўнг халқаро модель бўлиб ишлаган, Ford Models билан ҳамкорлик қилган. Шунингдек, кинода ҳам ўзини синаб кўрган.
1965: Апасра Хонгсакула, Таиланд

Апасра Хонгсакула 1947 йил 16 январда Бангкокда туғилган. Тожни қўлга киритган биринчи таиландлик вакила бўлган. Гуманитар фанлар соҳасида таълим олган. Ғалабадан сўнг жамоатчилик фаолияти билан шуғулланган, мода ва бизнес соҳасида ишлаган.
1964: Коринна Цопеи, Греция

Коринна Цопеи 1944 йил 21 июнда Афинада туғилган. Унвонни олган биринчи грециялик аёл бўлган. Танловдан сўнг модель ва актриса сифатида карьера қурган, Америка ва Европа фильмларида суратга тушган.
1963: Иеда Мария Варгас, Бразилия

Иеда Мария Варгас 1944 йил 31 декабрда Порту-Алегрида туғилган. “Коинот гўзали” танловида ғолиб чиққан биринчи бразилиялик аёл бўлган. Танловдан сўнг модель, телебошловчи ва тадбиркор бўлиб ишлаган. 2022 йилда вафот этган.
1962: Норма Нолан, Аргентина

Норма Нолан 1938 йил 22 апрелда Венадо-Туэрто шаҳрида туғилган. Танловда ғолиб чиққан Аргентинанинг биринчи ва ҳозирча ягона вакиласи бўлган. Ғалабадан сўнг моделлик карьерасини давом эттирган. 1966 йилда турмушга чиққан, вақт ўтиши билан оммавий ҳаётдан узоқлашган ва ОАВда кам кўрина бошлаган.
1961: Марлен Шмидт, Германия

Марлен Шмидт 1937 йил 16 сентябрда Бреслау шаҳрида (ҳозирги Вроцлав, Польша) туғилган. Унвонни қўлга киритган биринчи германиялик вакила бўлган. Ғалабадан сўнг модель ва актриса бўлиб ишлаган, кейинчалик тадбиркорлик билан шуғулланган. Кейинроқ АҚШга кўчиб ўтган.
1960: Линда Бемент, АҚШ

Линда Бемент 1941 йил 2 ноябрда Юта штатининг Солт-Лейк-Сити шаҳрида туғилган. Танловда ғолиб чиққан учинчи америкалик аёл бўлган. Ғалабадан сўнг модель бўлиб ишлаган ва жамоат тадбирларида қатнашган. Санъат, қўл меҳнати ва ҳайвонларни ҳимоя қилишга қизиқиши билан танилган. 2018 йилда вафот этган.
1959 йил: Акико Кодзима, Япония

Акико Кодзима 1936 йил 29 октябрда Токиода туғилган. “Коинот гўзали” унвонини қўлга киритган биринчи япониялик ва биринчи осиёлик аёл бўлган. Ғалабадан сўнг модель бўлиб ишлаган ва реклама лойиҳаларида суратга тушган. 1966 йилда япониялик актёр Акира Такарадага турмушга чиққан. Кейинчалик оммавий фаолиятдан узоқлашган.
1958 йил: Лус Марина Сулуага, Колумбия

Лус Марина Сулуага 1938 йил 31 октябрда Перейра шаҳрида туғилган. Тожни қўлга киритган биринчи колумбиялик аёл бўлган. Ғалабадан сўнг миллий машҳур шахсга айланган, жамоатчилик ва хайрия лойиҳаларида қатнашган. Туризм соҳасида ишлаган, жамоат лавозимларини эгаллаган ва Қизил Хоч билан ҳамкорлик қилган. 2015 йилда вафот этган.
1957 йил: Глэдис Сендер, Перу

Глэдис Сендер 1939 йил 19 октябрда Лимада туғилган. “Коинот гўзали” танловида ғолиб чиққан биринчи перулик вакила бўлган. Танловдан сўнг ўз мамлакатида кенг шуҳрат қозонган, моделлик фаолияти билан шуғулланган.
1956 йил: Кэрол Моррис, АҚШ

Кэрол Моррис 1936 йил 8 апрелда Небраска штатининг Омаха шаҳрида туғилган. Ғалабага қадар сузиш билан шуғулланган, қутқарувчи бўлган ва Дрейк университетида педагогикани ўрганган. Шунингдек, скрипкани яхши чалган ва симфоник оркестр билан чиқиш қилган. Ғалабадан сўнг модель ва актриса бўлиб ишлаган, фильмлар ва телевизион лойиҳаларда суратга тушган.
1955 йил: Хиллеви Ромбин, Швеция

Хиллеви Ромбин 1933 йил 14 сентябрда Уппсалада туғилган. Танловгача енгил атлетика билан шуғулланган, ўнкураш бўйича Швеция чемпиони бўлган, гимнастика ва тоғ чанғисига қизиққан. Шунингдек, бешта тилни билган. Ғалабадан сўнг ўзини актёрлик касбида синаб кўрган, кинода суратга тушган. 1996 йилда турмуш ўртоғи ва ўғли билан бирга авиаҳалокатда вафот этган.
1954 йил: Мириам Стивенсон, АҚШ

Мириам Стивенсон 1933 йил 4 июлда Жанубий Каролина штатининг Уинсборо шаҳрида туғилган. Танлов таъсис этилганидан сўнг унвонни олган биринчи америкалик аёл бўлган. Ландер университетида ўқиган. Ғалабадан сўнг модель, актриса ва телебошловчи бўлиб ишлаган.
1953 йил: Кристиан Мартель, Франция

Кристиан Мартель 1935 йил 18 январда Нанси шаҳрида туғилган. “Коинот гўзали” унвонини қўлга киритган биринчи франциялик аёл бўлган. Ғалабадан сўнг актёрлик карьерасини бошлаган, Франция, Мексика ва Америка фильмларида суратга тушган.
1952 йил: Арми Куусела, Финляндия

Арми Куусела 1934 йил 20 августда Финляндиянинг Мухос шаҳрида туғилган. Тарихда “Коинот гўзали” унвонининг биринчи соҳибаси бўлган. Ғалаба қозонган пайтида 17 ёшда бўлган. Халқаро танловга қадар “Мисс Финляндия” миллий беллашувида ғолиб чиққан. Ғалабадан сўнг “Дунёдаги энг гўзал қиз” номли фин фильмида суратга тушиб, ўзини ўзи гавдалантирган.
Live
Барчаси